16 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

ДУНЁ 09.02.2024, 21:36
16 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

Россиянинг Иркутск вилояти Октябр туман суди Ўзбекистон фуқаросига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чорасини қўллади. Аёл кейинчалик Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши учун 40 сутка ҳибсга олинган. Бу ҳақда Иркутскнинг Октябрский туман суди хабар бермоқда.

66 ёшли аёл гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ўта оғир жиноятларни содир этгани учун 2008 йилдан буён халқаро қидирувда бўлгани айтилмоқда.

Аёл шу кунга қадар Россия ҳудудида яшириниб келган.

«У илгари ҳам худди шундай жиноятларни содир этгани учун судланган», – деб хабар берилмокда 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1