Қатарда Ўзбекистон Элчиси иш бошлади

СИЁСАТ 12.02.2024, 08:30
Қатарда Ўзбекистон Элчиси иш бошлади

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ашраф Ходжаев Қатар пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Дохага тайинланишидан олдин у ТИВнинг Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

43 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий университети, Пекин университетини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари номзоди (PhD) илмий даражасига эга.

ТИВ тизимидаги фаолиятини 2005 йилда референт сифатида бошлаган. Ўтган йиллар давомда у вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Нью-Йорк шаҳридаги Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида ва Буюк Британиядаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган.

2018 йилдан эътиборан Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти бошқарма, бош бошқарма бошлиғи ва директори бўлиб фаолият олиб борган.

Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги қароргоҳи Дохада бўлган биринчи элчисидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1