Исроил яна Ғазога зарбалар берди: 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

ДУНЁ 12.02.2024, 09:33
Исроил яна Ғазога зарбалар берди: 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига берган зарбалари натижасида анклавнинг камида 100 нафар аҳолиси ҳалок бўлди, 230 дан ортиқ киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Al Mayadeen телеканалига таяниб "Интерфакс"

Телеканал маълумотларига кўра, Исроил Рафаҳга 50 дан ортиқ ҳаво ҳужуми уюштирган.

Баъзи оммавий ахборот воситалари Хамасга таяниб, зарбалар Рафаҳнинг турли қисмларида 14 та уй ва учта масжидга берилганини аниқлаган.

Фаластин оммавий ахборот воситалари, ўз навбатида, исроиллик ҳарбийлар Рафаҳдаги Ибна лагеридаги ал-Ҳуда масжиди, шунингдек, кўп сонли кўчирилган ғазоликлар бошпана топган ал-Раҳма масжидига зарба берганини маълум қилди.

Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари душанба куни эрталаб Рафаҳ марказида жойлашган аш-Шабура ҳудудига бир нечта зарбалар берганини маълум қилганди.

"Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидаги Ал-Шабур ҳудудидаги террорчилар нишонларига бир қатор зарбалар берди. Зарбалар якунланди", - дейилади Исроил ҳарбийлари ижтимоий тармоқлардаги баёнотида.

Шунингдек, ҳарбийлар, Исроил Хавфсизлик агентлиги ва Исроил полициясининг Рафаҳдаги қўшма операцияси чоғида бир кечада икки гаровга олинган - Фернандо Симон Марман (60 ёш) ва Луи Хар (70 ёш) қутқариб олингани ҳақида хабар берилди. 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрда Хамас Исроилга ҳужум қилди. 1,2 мингдан ортиқ одам ҳужум қурбони бўлди, яна 240 киши гаровга олинган. Бунга жавобан Исроил ХАМАСга қарши ҳарбий операция бошлади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1