АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги биринчи эко-университет очилди

Тошкент вилоятида Марказий Осиёда биринчи эко-университет очилди, дея хабар қилмоқда...

Тошкент вилоятида Марказий Осиёда биринчи эко-университет очилди, дея хабар қилмоқда "darakchi.uz" мухбири. 

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”) очилиш маросимида IUCN бош директори Гретел АгиларЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Марказий Осиё давлатлари экология вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.   

“Ушбу университет биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши ва ифлосланишнинг уч карра сайёравий инқирозини ҳал қилишда ёрдам беради. Экологик таълим орқали университет бой табиатга эга минтақани асрашга хизмат қилади”, — деди у Гретел Агилар.

Тадбир давомида меҳмонлар университетда яратилган қулай шарт-шароитлар билан танишишди. ОТМда талабаларнинг дарсдан ташқари вақтда шуғулланиш учун спорт зали ва бошқа қулайликлар яратилган. Танишиш жараёнида спорт залида Экология вазири ва Қирғизистон табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Мелис Тургунбаев теннисда баҳслашиб кўришди. 

Маълумот учун: “Green University” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. 

Университет давлат олий таълим муассасаси бўлиб, “Hub and Spoke” тамойили асосида фаолият олиб боради. Ҳозирги кунда ҳамкорлик учун университетга Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ ва бошқа давлатлар халқаро университетларининг турли профессорларини фаол жалб этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар