Ғазода қурбонлар сони 28 минг нафардан ошди

ДУНЁ 12.02.2024, 16:22
Ғазода қурбонлар сони 28 минг нафардан ошди

Фаластин-Исроил можароси бошланганидан бери Ғазо секторида камида 28 минг 340 киши ҳалок бўлди ва яна 67 984 киши жароҳатланди. Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб, ТАСС хабар берди.

Вазирлик баёнотига кўра, сўнгги 24 соат ичида секторда 164 киши ҳарбий амалиётлар қурбони бўлган, яна 200 га яқин киши яраланган.

Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрда Исроил Ғазони тўлиқ блокадага олганини эълон қилиб, Ливан ва Суриянинг айрим ҳудудларига зарбалар беришни бошлаган. Шундан сўнг, тўқнашувлар қуруқлик ва Ғарбий Соҳилда ҳам давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1