Tracker ва Onix учун рухсат этилган ёқилғи даражаси пасайтирилди

ЖАМИЯТ 12.02.2024, 20:09
Tracker ва Onix учун рухсат этилган ёқилғи даражаси пасайтирилди

Chevrolet  автомобилларини ишлаб чиқарувчиси томонидан олиб борилган техник ишлар натижасида Chevrolet Tracker ва Onix моделлари учун рухсат этилган ёқилғи даражаси пасайтирилди.

Юқорида келтирилган автомобиллар техник ҳолатини тўғри сақлаш учун октан сони кўрсаткичи камида АИ-95 бўлган қўрғошинсиз ёқилғидан фойдаланиш тавсия этилади.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчи АИ-91 ва ундан юқори октанли ёқилғидан фойдаланишни тавсия этади.

Бу ўзгаришлар Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари двигателларининг иш фаолиятини оптималлаштиришга ҳамда унинг янада самарали ишлашини таъминлашга қаратилган.

МУҲИМ: Автомобилингизнинг оптимал ишлашини таъминлаш учун ёқилғини расмий ёқилғи қуйиш шахобчаларидан қуйинг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1