АсосийЖАМИЯТ

Бекмурод Абдуллаев Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинланди

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Darakchi.uz’га тасдиқлади.

'Бекмурод Абдуллаев Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинланди'ning rasmi

Генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Darakchi.uz’га тасдиқлади.

Бекмурод Абдуллаев 1975 йилда туғилган. У 1997 йилда Мудофаа вазирлигининг Самарқанд олий ҳарбий автомобиль ва муҳандислик қўмондонлик билим юртини, 2009 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.

У 2020–2021 йилларда Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган. 2021 йилдан 2025 йилгача эса Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар

    Бекмурод Абдуллаев Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи этиб тайинланди - Darakchi.uz