АсосийJamiyat

Тошкентдаги мактабда 3-синф бола жонсиз ҳолда топилди

'Тошкентдаги мактабда 3-синф бола жонсиз ҳолда топилди'ning rasmi

Тошкентдаги мактабда ўқувчи ҳушсиз ҳолатда топилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 10 февраль куни Юнусобод туманида жойлашган 259-сонли мактаб директори ўринбосари мактаб ҳудудининг футбол ўйнаш майдони ёнида вояга етмаган 2014 йилда туғилган ўқувчи болани ҳушсиз ҳолда топган ҳамда уни дарҳол йўловчи автомашинада шифохонага олиб борган.

Шифохонада болага "клиник ўлим” ташҳиси куйилган.

Хозирда марҳум боланинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар