АсосийDunyo

Дунё бўйлаб урушларга 17 триллион доллар сарфланди

'Дунё бўйлаб урушларга 17 триллион доллар сарфланди'ning rasmi

2023 йилда дунё бўйлаб урушлар ва ҳарбий можароларга камида 17 триллион доллар сарфланган. Бу  Украинанинг деярли 200фоиз  бюджетига тўғри келади. Агар уруш харажатлари бўлмаганида, бу маблағлар инсоният фаровонлигига, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилган бўлар эди.

12 февраль куни  Дубайда Глобал бирдамликни мустаҳкамлаш ва инсоният ҳаётини яхшилаш учун ҳукуматлар келажагини шакллантиришга қаратилган Бутунжаҳон ҳукумат форуми иш бошлади. 

Унда БАА Вазирлар Маҳкамаси ишлари вазири Муҳаммад Абдулла Ал Гергавий дунёдаги уруш харажатлари ҳақида гапирди. 

"Масалан, бу маблағни очлик ва саводсизликни бартараф этиши, саратон касаллигига қарши курашни қўллаб-қувватлаши ва инсониятни тоза сув билан таъминлаши мумкин эди. Тасаввур қилинг-а, агар биз инсоният олдида турган бошқа муаммоларни ҳал қилишга кўпроқ маблағ сарфласак, нималарга эришиш мумкин эди", - деди Муҳаммад Абдулла Ал-Гергови. 

Дубайда бўлиб ўтаётган уч кунлик саммитда инсониятга таъсир этувчи глобал муаммолар, жумладан, ҳарбий можаролар, иқлим ўзгариши, сунъий интеллект ва иқтисодий ўсиш муҳокама қилинади. 

Бутунжаҳон ҳукумат форуми саммитида 25 дан ортиқ дунё етакчилари, 140 ҳукумат делегацияси ва 85 халқаро ташкилот иштирок этмоқда. 

    Бошқа янгиликлар