Шимолий Корея ўзининг шарқий қирғоғидан бир нечта қанотли ракеталарни учирди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб.
“Бизнинг ҳарбийлар Шимолий Корея провокацияларининг қўшимча белгиларини кузатиш учун Қўшма Штатлар билан яқин ҳамкорликда кузатув ва ҳушёрликни оширмоқда”, — дейилади агентлик баёнотида.
Ҳисоботда айтилишича, ракеталар шарқий соҳилдаги Вонсандан шимоли-шарқда бугун, эрталаб соат 9:00 атрофида учирилган.
Ракеталар сони ҳақида хабар берилмаган. Агентлик маълумотларига кўра, қанотли ракеталарнинг жорий учирилиши жорий йил бошидан бери бешинчи бўлди.






