Таниқли миллиардер, Space X компанияси асосчиси Илон Маскнинг онаси Мей Маск 27 февраль куни Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Бу ҳақида Zamon.uz хабар берди.
У Тошкентда жойлашган Central Asian Expo кўргазма марказида чиқиш қилиши режалаштирилган. Мазкур маросим чипталари аллақачон сотувга чиқарилган.
Мей Маск — канадалик ва жанубий африкалик модель ҳамда “Режали аёл” китобининг муаллифи ҳисобланади.
Илон Маскдан ташқари, Мей Маскнинг яна икки нафар фарзанди бор: бир ўғил ва бир қиз. Ўғли — Кимбала Маск ресторанлар тармоғига эга. Қизи Тоски Маск эса Голивудда режиссёр ва продюсер сифатида фаолият юритади.






