“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 19-24° илиқ, шимолда 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.






