Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиши, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган.






