НАТО мудофаа харажатлари 2023 йилда рекорд даражага ошди. Бу ҳақда Zamon.uz НАТО бош котибининг сўзида иҳтибос келтирмоқда.
"Ўтган йили биз Европадаги иттифоқчилар ва Канадада мудофаа харажатлари 11 фоизга ошганига гувоҳ бўлдик", — дея маълум қилди НАТО бош котиби Енс Столтенберг Брюсселдаги НАТО мудофаа вазирларининг йиғилиши арафасида.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, 2024 йилда НАТОнинг 31 аъзосидан 18 таси ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини мудофаа харажатларига сарфлаш мақсадига эришиши кутилмоқда.
"Бу яна бир рекорд рақам. 2014 йилда НАТОнинг фақат учта давлати бу талабни бажарган", — деди алянс бош котиби.
Шу билан бирга, Столтенберг АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампни алянснинг коллектив хавфсизлигига путур етказаётганликда танқид қилиб, НАТО ўз аъзоларини ҳимоя қилишга тайёрлиги борасида “Москвада тушунмовчиликка ўрин қолдирмаслик” кераклигини билдирди.






