Тошкент вилояти ИИББ Олмалиқ шаҳрида жойлашган газ қуйиш шохобчасидаги транспорт воситасида келиб чиққан ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 17 февраль куни соат тахминан 09:30 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган газ қуйиш шохобчасида 35 ёшли Г.К.гa тегишли бўлган “ВАЗ—2106”га газ қуйиш вақтида ёнғин келиб чиққан. Натижада автомобил қисман ёнган, у ерда бўлган фуқаролар соғлигига зиён етмаган.