1

Mercedes-Benz дунё бўйлаб 250 мингга яқин автомобилни қайтариб олади

ДУНЁ 20.02.2024, 21:44
Mercedes-Benz дунё бўйлаб 250 мингга яқин автомобилни қайтариб олади

Германиянинг Mercedes-Benz автомобил ишлаб чиқарувчиси потенциал ёнғин хавфи туфайли дунё бўйлаб 250 мингга яқин автомобилларини қайтариб олади.

Германия Федерал автотранспорт бошқармаси маълумотларига кўра, Германиянинг ўзида 37 мингдан ортиқ автомобил қайтариб олиниши керак.

Гап 2023 йилда чиқарилган AMG GT, C-Class, CLE, E-Class, EQE, EQS, GLC, S-Class ва SL моделлари ҳақида бормоқда.

Германиянинг DPA агентлиги хабар беришича, эҳтиёт чораси сифатида Mercedes-Benz  ёнғин хавфи остида бўлган автомобилларнинг айрим эҳтиёт қисмларини бепул алмаштиради. Ускунага қараб алмаштириш 2 дан 5,5 соатгача давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1