1

Хоразм ҳукмдорларининг хазинаси саройнинг қаерида сақланган?

МАДАНИЯТ 21.02.2024, 17:34
Хоразм ҳукмдорларининг хазинаси саройнинг қаерида сақланган?

Ўрнатилган урф-одат ва қоидалардан келиб чиқиб, Хоразм ҳукмдорларининг хазинаси саройнинг бир нечта жойида сақланган.

Хоннинг хосхонаси олмос ва тақинчоқлар, қимматбаҳо тошлар билан безатилган бош кийимлар, ноёб қурол-аслаҳаларга мўлжалланган. Зарбхона — у ёки бу хонларнинг ҳукмронлик даврида зарб қилинган тилла, кумуш ва мис танга пуллар, шунингдек, пул босадиган қолиплар тўпланган жой бўлган.  

Қабулхонага элтадиган кўринишхонада хонга совға қилинган нодир қурол-аслаҳалар намойиш қилинган, кутубхонада қўлда яратилган ноёб қўлёзма китоблар, ички хазинада турли даврларда зарб қилинган тилла танга пуллар, бошқа давлатларда чиқарилган нодир тангалар, хон муҳрлари, ёрлиқлар, фармонлар, хорижий давлатлар билан олиб борилган ёзишмалар сақланган. Ва ниҳоят, анжомхона ҳашамдор сарпо ва тўнлар, мукофот, ҳадялар учун махсус ясалган қимматбаҳо қурол-яроғлар ва бошқалар учун мўлжалланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1