1

Савдо-саноат палатаси ходимлари икки ой маошсиз ишлашди

ЖАМИЯТ 21.02.2024, 20:40
Савдо-саноат палатаси ходимлари икки ой маошсиз ишлашди

Ижтимоий тармоқларда Савдо-саноат палатаси ходимларига икки ойдан буён маош берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Палата ахборот хизматининг маълум қилишича, палата ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда ҳудудий кенгашлар ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари ҳисобидан давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилиши белгиланган.

Фонд ажратган маблағ 2024 йил учун ҳали ҳисобга тушмагани сабабли маошлар ҳам кечиктирилган. Куни кеча 2024 йил ННТлар бўйича ажратиладиган пул маблағлари маъқулланди. Олий Мажлис жамоат фондига келиб тушган ва ҳозирда ҳудудий бўлинмалар билан тегишли шартномалар тузиш жараёни бошланган.

Қайд этилишича, тартиб доирасида 1-2 кун давомида барча ходимларга ойлик иш ҳақи чиқариб берилади. Йил давомида ойликлар ўз вақтида тўланиши таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1