АсосийЖАМИЯТ

Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди

Тошкент метрополитени вагон паркига 56 та янги вагон етказиб берилди, айрим йўналишларда поездлар оралиғи 1,5–2 дақиқагача қисқарди.

'Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди'ning rasmi

Тошкент метрополитени вагон паркига 2026 йилда харид қилиниши режалаштирилган 14 та замонавий ҳаракат таркиби — жами 56 та янги вагон етказиб берилди.

Маълум қилинишича, янги ўқув йили бошланишига қадар режалаштирилган барча ҳаракат таркиблари метро паркига олиб келинган. Бунинг натижасида вагон паркининг қарийб 70 фоизи янгиланган.

Янги поездлар метрополитеннинг 4 та йўналишида ҳаракатланмоқда. Бу, айниқса, тиғиз вақтларда поездлар оралиғининг қисқаришига имкон берган.

Ҳозирда поездлар тиғиз вақтларда:

  • Чилонзор йўналишида — 1,5–2 дақиқада;

  • Ўзбекистон йўналишида — 3 дақиқада;

  • Юнусобод йўналишида — 4 дақиқада;

  • Ер усти ҳалқа йўналишида — 7–8 дақиқада қатнамоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди - Darakchi.uz