Embraer компанияси Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига янги авлоддаги C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётининг биринчи нусхасини топширди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.
Самолётни топшириш маросими Бразилиянинг Сан-Паулу штатидаги Embraer синов базасида ўтказилди.
Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу турдаги самолётнинг биринчи буюртмачиси ва операторига айланди. Шартнома доирасида ҳарбийлар учун ўқув ва техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ҳам кўзда тутилган.
C-390 Millennium самолёти 26 тоннагача юк олиб, 470 узелгача тезликда ҳаракатлана олади. У юк ва шахсий таркибни ташиш, тиббий эвакуация, қидирув-қутқарув ҳамда гуманитар операцияларда қўлланиши мумкин.
Самолёт, шунингдек, вақтинчалик ва жиҳозланмаган учиш-қўниш йўлакларидан фойдаланиш имкониятига эга.






