1

Элла Лю Жингвен: “Ўзбекистон маданий-гуманитар соҳада амалга ошираётган лойиҳаларидан чин дилдан ҳайратдаман”

МАДАНИЯТ 22.02.2024, 09:03
Элла Лю Жингвен: “Ўзбекистон маданий-гуманитар соҳада амалга ошираётган лойиҳаларидан чин дилдан ҳайратдаман”

WOSCU офисига Ўзбекистоннинг Хитойдаги сайёҳлик салоҳияти вакили Элла Лю Жингвен ва Дйнамиc Травел ҳаммуассиси Бурхан Авчи ташриф буюришди. Учрашув Eriell Group нефт-сервис компанияси ташаббуси ва кўмагида ташкил этилди.

Элла Лю Жингвен ва Бурхон Авчи WOSCU лойиҳалари билан танишиб, Бутунжаҳон жамиятининг Жанубий Корея ва Хитой Республикаси музейлари ва кутубхоналари билан келгусидаги ҳамкорлигини муҳокама қилдилар.

“Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳада амалга ошираётган лойиҳаларидан чин дилдан ҳайратдаман ва WOSCU томонидан ўз аждодларининг миллий хотираси ва ютуқларини асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилаётган юксак эътибордан ғоят мамнунман”, — деди Элла Лю Жингвен. “Мен Хитой музейлари коллекцияларига бағишланган янги мукаммал жилдларни нашр этишни ташкил қилиш учун бор кучимни ишга соламан.”

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда WOSCU томонидан “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги “Суғдиёна: Ипак йўлининг юраги” номли китоб-албомни чоп этилган ҳамда ҳужжатли филм суратга олинган эди. Хитой илмий муассасалари билан ишлашнинг янги босқичи бир вақтнинг ўзида бир нечта йирик коллекцияларни, жумладан, Хитой Миллий музейи коллекциясини, Хитой Халқ Республикаси Ижтимоий фанлар академияси Археология институти, Синжоу шаҳар музейи ва бошқаларни қамраб олади. Шу билан бирга, Дйнамиc Травел ҳаммуассиси Бурхон Авчи Жанубий Кореяда ўзбек коллекциясига бағишланган албом яратиш бўйича ишларни мувофиқлаштиришда иштирок этишга рози бўлди.

Шунингдек, ҳамкорлар мамлакатимизда ва хорижда Ўзбекистон маданий меросига оид қўшма тадбирлар ва кўргазмалар ўтказишга келишиб олдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1