АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон томонидан маданий меросни ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этиш мумкин

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади хоним "Ўзбекистон маданий меро...

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади хоним "Ўзбекистон маданий мероси Италия тўпламларида" китоб-альбомининг тақдимотида маданий меросни сақлаш, ўрганиш ҳақида ўз фикрларини билдирди: 

“Инсоният тарихида маданий мероснинг аҳамияти катта. Афсуски кўп ҳолларда бу меросга эътибор жуда ҳам кам. Баъзи давлатларда тарихий қўлёзмаларни сақлаш, ўрганиш ёки меъморий обидаларни асраш борасида самарали ишлар олиб борилмаган, тарихий мерос йўқолиб бормоқда. Афсуски бу лойиҳалар етарли даражада молиялаштирилмайди. Бу ишларга ўнинчи даражали соҳа сифатида қарашади.

Ўзбекистон томонидан маданий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларни эса алоҳида эътироф этиш мумкин. WОSCU  томонидан қилинадиган ишлар  эса жуда қимматлидир.  Мен WОSCU ўз зиммасига олган масъулияти ва ўзбек маданий  меросига оид бебаҳо китобларни нашр этиш, кўргазмалар ўтказиш каби салмоқли ишларни амалга ошираётганлигини жуда юқори баҳолайман ва қадрлайман. ЮНЕСКО номидан Бутунжаҳон жамиятига чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман”, - деди у. 

    Бошқа янгиликлар