1

Беҳаё видеолари билан танилган қашқадарёлик блогер қамалди

ЖАМИЯТ 26.02.2024, 10:40
Беҳаё видеолари билан танилган қашқадарёлик блогер қамалди

Қашқадарёда блогер 10 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят суди хабар қилди. 

Маълум қилинигича, 1998 йил Қашқадарё вилоятида туғилган Сардор Сафарбоев TikTok ва YouTubeда Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилиб келган. У муқаддам ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган. Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 2024 йил 21 февралдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

2024 йил 23 февраль куни Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан С. Сафарбоевнинг шикояти апелляция тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан  қолдирилган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1