АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон – Уммон: маданий ҳамкорликнинг янги марралари

WOSCU  бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов ва Уммон Султонлигининг Ўзбекистондаги фавқ...

WOSCU  бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов ва Уммон Султонлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ал-Саида Вафа Жабр Нассер Ал-Бусаидий ўртасида амалий учрашув бўлиб ўтди.  

Учрашув доирасида томонлар турли соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш, жумладан, икки давлат ўртасидаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Томонлар Ўзбекистон ва Уммонни бирлаштирган маданият, дин, анъана ва маънавий қадриятлар муштараклигини таъкидлаб, ўзаро муносабатларни изчил мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Суҳбат чоғида маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шу жумладан Уммон султонлигидаги Ўзбекистон маданий меросига оид асори-атиқаларни ўрганиш ва ҳар икки давлатнинг маданий меросини тарғиб этишга қаратилган лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Элчи хоним юртимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни алоҳида эътироф этиб, WOSCU томонидан халқаро музейлар ва шахсий коллекцияларда сақланиб келаётган, юртимиз тархига оид қўлёзмалар, артифактлар, қадимий ашёларни ўрганиш ва тўплаш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. Бу ишлар келажак авлод учун энг катта манба ва жуда ҳам қимматли маданий мерос эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ал-Саида Вафа Жабр Нассер Ал-Бусаидий бу WOSCU  офисига биринчи ташрифи эди.

– Сиз ватанининг тарихини узида намоён этаётган жуда гўзал офисни бунёд этгансиз. Бутун жаҳон жамияти томонимдан амалга ошрилаётган ишларнинг барчаси тақсинга сазовор. Бутун дунёга сочилиб кетган маданий меросингизни тўплаш ва ўрганиш ишлари бугунги кунда жуда ҳам мухим аҳамиятга эга. Ўзбекистон ва Уммон султонлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бугун янги ривожалниш босқичига кўтарилмоқда. Ўйлайманки маданий йўналишда ҳам алоқаларимиз янада юксалади ва келгусида айнан WOSCU билан биргаликда  йирик лойиҳаларни амалга оширамиз.

WOSCU  номидан Уммон султонлигининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасига “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” туркумидаги 20 та китобдан иборат тўплам совға қилинди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий эътибори туфайли амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар