1

Венгрия Россия билан умумий чегарага эга бўлишни истамайди

ДУНЁ 28.02.2024, 15:33
Венгрия Россия билан умумий чегарага эга бўлишни истамайди

Венгрия Россия билан умумий чегарага эга бўлишни истамайди, чунки у Совет Иттифоқи билан чегарадош бўлган вақтлари ҳақида ёмон хотираларни сақлаб қолган.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Прагада Вишеград гуруҳи мамлакатлари – Польша, Словакия ва Чехия вазирлари учрашуви якунлари бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида юқоридаги фикрларни келтириб ўтди, дея хабар бермоқда Zamon.uz.

"Венгрия миллий хавфсизлигининг энг муҳим тамойилларидан бири шундаки, бизнинг шарқимизда Россия ва Венгрия ўртасида жойлашган субъект бўлиши керак. Шунда, биз Венгриянинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Украинага ёрдам берамиз",дея Орбан сўзларидан иқтибос келтиради MTI ахборот агентлиги.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1