Ўзбекистонликлар Германиядаги юқори маошли ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
18-40 ёшли пайвандчи ва электриклар Германиядан таклиф қилинаётган ишларнинг ойлик маош 1800 евродан бошланади.
Маълум қилинишича, Германияга авиачипта ва трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан қопланади.
Номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:
- немис тили бўйича Gyote, ECL, ÖsD yoki Telc дан B1 сертификат;
- электрик ёки пайвандчи соҳаларида коллеж, техникум ёки бакалавр дипломи;
- соҳада камида 1 йиллик тажриба.
Ишлаш истагида бўлганлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.






