“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
Пойтахтда кечга томон бироз ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.






