Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Тошкент шаҳридаги 142-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси мактабга қалбаки қурол билан келгани акс этган фотосурати ва хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ММТБ Матбуот хизмати расмий муносабат эълон қилди.
Маълум қилинишича, ҳақиқатан Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли умумтаълим мактаби 8-“Б” синф ўқувчиси И.А. томонидан ўйинчоқ тўппончани ўз белига қистириб, синф доскаси олдида турган ҳолатидаги фотосуратини инстаграмм саҳифасига жойлаган. Кейинчалик бу фотосурат бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларида тарқалиб, кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолатдан сўнг мактаб маъмурияти томонидан “Оққўрғон” МФЙ инспектори, ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Ўқувчининг онаси ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-моддасига асосан жавобгарликка тортилган. Ўқувчининг ўйинчоқ тўппончаси маҳалла инспектори томонидан олиб қўйилган.






