Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати томонидан автомобиль ўтказиш пунктларининг иш регламентига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар берди департамент матбуот хизмати.
Эндиликда Россия билан:
“Наиза”, Павлодар вилояти;
“Коянбай”, Абай вилояти;
"Баитанат", Абай вилояти;
Хитой билан:
"Нур йўли", Жетису вилояти;
"Дўстлик", Жетису вилояти;
"Колжат", Олмаота вилояти;
"Бахти", Шарқий Қозоғистон вилояти;
"Майкапчағай", Шарқий Қозоғистон вилояти;
Қирғизистон билан:
"Кеген", Олмаота вилояти.
2024 йил 1 мартдан бошлаб мазкур назорат-ўтказиш пунктлари соат 07:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Ўзгартиришлар 2000 йил 23 ноябрдаги 1749-сонли Ҳукумат қарорига мувофиқ 2024 йил 1 март соат 00:00 дан бутун Қозоғистон бўйлаб ягона вақт минтақаси ўрнатилиши муносабати билан киритилган.






