1

Тожикистон пойтахтида "блекаут" содир бўлди

ДУНЁ 01.03.2024, 20:01
Тожикистон пойтахтида "блекаут" содир бўлди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида электр энергиясида узилишлар кузатилди. Бу ҳақда Asia-Plus`га таяниб Zamon.uz хабар бермоқда. 

Маҳаллий вақт bilan тахминан соат 11:10 да пойтахт электр энергиясиз қолган, аҳоли бутун шаҳар бўйлаб электр энергияси ўчирилганини айтмоқда. Айримлар Душанбенинг бир қатор туманларида ҳам иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилаётгани ҳақида хабар бермоқда. Бундан ташқари, уяли алоқа тизимида узилиш ва интернетга киришда муаммолар борлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 25 январь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда электр таъминотида катта миқёсдаги узилишлар содир бўлган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1