Кеча, 3 март куни Янгийул тумани "Марказ " МФЙдаги уйлардан бирида 68 ёшли эркак ва унинг турмуш ўртоғи ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, фуқаролар эрталаб уйидан жонсиз ҳолатда топилган. Дастлабки маълумотга кўра, улар " Номаълум этиологияли заҳарланиш " оқибатида вафот этганлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳозирда ҳодиса бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.






