АсосийDunyo

Твиттернинг собиқ раҳбарлари Илон Маскни судга беришди

'Твиттернинг собиқ раҳбарлари Илон Маскни судга беришди'ning rasmi

Твиттернинг собиқ раҳбарлари Илон Маскни 128 миллион доллардан ортиқ пул ундириш мақсадида судга беришди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Унда айтилишича, Илон Маскка даъвогарлар рўйхатида  Твиттернинг тўрт нафар собиқ топ-менежерлари, жумладан, собиқ бош директор Параг Агравал, собиқ молия директори Нед Сегал, собиқ бош маслаҳатчи Шон Эдгетт, ва собиқ бош ҳуқуқшунос Вижая Гадде бор.

Сан-Франсискодаги федерал судга берилган даъвога  миллиардер 2022-йил октябрь ойида ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олиб, кейинчалик унинг номини Х деб ўзгартирганидан сўнг дуч келган бир қатор ҳуқуқий муаммолар сабаб қилиб кўрсатилган. Аниқроғи, Маск ижтимоий тармоқни сотиб олгандан кейин собиқ раҳбарларни ишдан бўшатган, аммо уларга ишдан бўшатилганлик учун нафақа тўламаганликда айбланмоқда.  

"Маск даъвогарларга ишдан бўшатилганлик учун нафақа тўлашни хоҳламаслигига қарор қилганлиги сабабли, у уларни шунчаки сабабсиз ишдан бўшатди, сўнг сохта сабаблар уйдирди ва қарорини тасдиқлаш учун турли компаниялари ходимларини тайинлади", дейилади даъво аризасида.  

Бунга қарши Илон Маск ҳам ишдан бўшатилган раҳбарларга пул тўлаши шарт эмаслигини даъво қилди. Унда айтилишича, ҳар бир даъвогар "қўпол бепарволик" ва "қасддан нотўғри хатти-ҳаракатлар" содир этганлигини даъво қилган, аммо буни тасдиқловчи бирон бир фактни келтирмаган

Агентликка кўра, ҳозирда Маск ва Х бу иш бўйича жамоатчиликка ҳеч қандай изоҳ бермаган. Маскнинг қонуний вакили, адвокат Алекс Спиро ҳам изоҳ сўровини дарҳол қайтармаган

    Бошқа янгиликлар