Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан Истанбулга учган самолёти фавқудодда Урганч аэропортига қўнди. Бу ҳақда “Новости Тошкентского Неба” каналида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда парвозни давом эттириш бўйича маълумот берилмади.






