Ижтимоий тармоқларда 8 март куни метронинг "Чилонзор" бекатида вагонлар ҳаракати тўхтаб қолгани айтилган хабарлар тарқалди.
"Тошкент метрополитени" маълум қилишича, бугун соат 16:48 да "Чилонзор" бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган вогонларнинг компрессорида ҳаво билан таъминланишида қисқа узилишлар содир бўлган. Машинист ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, белгиланган йўриқномага асосан йўловчиларни бекатга туширган. Шундан сўнг ортдан келаётган 22-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олинган ҳолда текширув йўлаги томон юборилган.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал бўйича ҳаракатланмоқда.






