1

Илк бор одамнинг икки қўли бошқа одамга кўчириб ўтказилди

ДУНЁ 08.03.2024, 23:15
Илк бор одамнинг икки қўли бошқа одамга кўчириб ўтказилди

4 йил муқаддам авария сабаб қўлларидан айрилган ҳиндистонлик эркакда қўл трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақида Zamon.uz хабар бермоқда.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, шифокорлар ушбу беморда қўл кўчириш операциясини синов тариқасида ўтказиб кўрмоқчи бўлишган. Ўлимидан сўнг донорликка розилик берган бир аёлнинг қўллари унга кўчирилган.

Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг октябрь ойида 45 ёшли Раж Кумар велосипедда Нанглой шаҳридаги темирйўл рельсларини кесиб ўтаётганда бошқарувни йўқотиб қўяди ва иккала қўлини поезд босиб кетади. Кумар протездан фойдаланган, аммо унинг протез синови муваффақиятсизликка учраган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, Раж Кумар операциядан кейин олти ҳафта ичида тузалиб кетди ва унинг ҳозирги аҳволи анча қониқарли.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1