АсосийЖАМИЯТ

Бугун республика бўйича ёмғир ёғади

Бугун республика бўйича ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фар...

Бугун республика бўйича ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача, баъзида эса 22-24 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-16° илиқ бўлади. 

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар