1 апрелдан эътиборан “Термиз халқаро аеропорти”дан илк бор тўғридан-тўғри Россиянинг Сочи шаҳрига “Термиз-Сочи” (Адлер) йўналишида янги авиарейс парвози бошланади. Бу ҳақда Термиз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Термез-Сочи” (Адлер) йўналишида парвоз вақти 3 соат 50 дақиқани ташкил этиб парвозлар замонавий ва хавфсиз бўлган “Супержет-100” ҳаво кемасида “Азимут” авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.
“Термиз-Сочи” ва “Сочи-Термиз” йўналишидаги авиарейслар ҳафтанинг душанба кунлари амалга оширилади.






