1

Бу йил Қозоғистонда Наврўз байрами 10 кун нишонланади

ДУНЁ 14.03.2024, 11:34
Бу йил Қозоғистонда Наврўз байрами 10 кун нишонланади

Президент Қосим-Жомарт Токаев топшириғига мувофиқ Қозоғистонда Наврўз байрамини нишонлаш ислоҳ қилинди, деди Қозоғистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият қўмитаси раиси ўринбосари Сабит Барлибоев.

“Унинг маъно ва мазмунини янада бойитиб, ҳар йили 14-23 март кунлари ўтказиладиган “Науризнам” ўн кунлигини эълон қилиш таклиф этилди. Наврўз байрамининг ягона логотипи ҳам тасдиқланиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларига жўнатилди. Тарихга назар ташласак, Янги йил байрами 8-9 кун давом этган ва “Наврўзнома” деб номланган”, - деди Собит Барлибоев Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.

У байрамона ўн кунликнинг ҳар бир кунида нималар қилинишини батафсил гапириб берган.

Наврўз-бозорлик мавсуми ҳам 14-23 март кунлари эълон қилинади. Шу кунларда чакана савдо нуқталарида оммавий сотиш имкониятларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1