АсосийJamiyat

Тошкентда 5 та автомобиль ҳалокатга учради

'Тошкентда 5 та автомобиль ҳалокатга учради'ning rasmi

Пойтахтнинг Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда 5 та автомашина – "Lacetti,", 3 та "Cobalt" ва "Kinglong" русумли автомашиналари тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар ҳайдовчи тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.

Йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар