1

Путин аҳолидан президентлик сайловларига келишни сўради (видео)

ДУНЁ 14.03.2024, 23:14
Путин аҳолидан президентлик сайловларига келишни сўради (видео)

Россия президенти Владимир Путин 15-17 март кунлари бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари арафасида россияликларга видеомурожаат қилди. Давлат раҳбари мамлакат фуқароларини овоз беришда иштирок этишга чақирди.

"Бирдамлигимизни ва биргаликда олға интилиш қатъиятимизни тасдиқлашимиз керак. Сизнинг ҳар бир овозингиз қимматли ва аҳамиятлидир. Шу боис сизни яқин уч кун ичида овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланишга чақираман", - деди Путин.

Давлат раҳбари ҳар бир шаҳар, қишлоқларда сайлов участкалари очиқ бўлишини қўшимча қилди.

"Биз ҳамма нарсани ўзимиз хоҳлагандек қиламиз. Шунинг учун сиздан сайловга келиб, ўз фуқаролик ва ватанпарварлик позициянгизни ифода этишингизни, танлаган номзодингизга, севимли Россиямизнинг муваффақиятли келажаги учун овоз беришингизни сўрайман", - деди давлат раҳбари. 

Путиннинг эслатишича, овоз бериш 15 март куни бошланиб, уч кун давом этади. Унинг таъкидлашича, Россияда президентлик сайловлари саккизинчи марта ўтказилмоқда ва бу "демократик давлатнинг асосий тамойилларидан бири дахлсизлигини кўрсатади".

Президент бўлажак сайловни муҳим, ўта масъулиятли воқеа деб атади. 

Путиннинг сўзларига кўра, бугун мамлакат фуқароларининг сайловларда иштирок этиши “ватанпарварлик туйғуларининг намоёнидир”. “Буни Донбасс ва Новороссия аҳолиси яхши тушунади, улар энг оғир шароитларда референдумда Россия билан бирлик учун овоз берган ва шу кунларда ҳам ўз танловини қилади”, — деди президент. Махсус операция иштирокчилари ҳам овоз беришади. Улар, дея қўшимча қилди давлат раҳбари, барча россияликларга ўрнак бўлди.

Маълумот учун: Путин фуқароларга федерал сайловлар муносабати билан саккиз марта мурожаат қилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1