Москвада сайлов қутилари шикастлангани ҳақида камида иккита ҳолат маълум: биринчисида сайлов участкасида қиз унга бўёқ қуйган, бошқасида овоз бериш кабинаси ёнувчан суюқлик сепиб ёқиб юборилган. Иккала айбдорга нисбатан ҳам "сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш ёки сайлов комиссиялари фаолиятига тўсқинлик қилиш" бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда "Zamon.uz" ёзмоқда.
Шунингдек, Ханти-Мансийск автоном округи ва Санкт-Петербургдаги сайлов участкаларига ўт қўйишга уринишлар бўлган. Бундан ташқари, ОАВ хабарларига кўра, Волгоград вилоятида, Карачай-Черкесияда, Воронеж вилоятида Ростов-на-Донда ва Симферополда ҳам сайлов қутиларига яшил бўёқ тўкиб юборилиши ҳолатлари қайд этилган.
"Сайлов участкалари ва қутиларига зарар етказилган кўплаб ҳодисалар бунга хорижий кучларнинг алоқаси борлигидан далолат беради. Бу оддий безорилик эмас, балки терроризм унсурларига эга ҳаракатдир", — дея Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова юқоридаги ҳолатларга муносабат билдирди.
Памфилова ушбу ҳаракатлар ташкилотчилари ва иштирокчилари беш йилгача қамоқ жазосига ҳукум этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.