1

У Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатида турган

ЖИНОЯТ 18.03.2024, 16:03
У Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатида турган

Жорий йилнинг 17 март куни соат 13:05 атрофида пойтахтнинг "Эски Жува" бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимларининг сергаклиги туфайли ушбу бозорда Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган нотаниш шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзини Миллий гвардия ходимиман деб юрган ушбу шахс, аслида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро М.А. эканлиги аниқланиб, у Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлди.

Ушбу фуқаро Шайхонтоҳур тумани ИИБ масъул ходимларига топширилиб, сохта гувоҳнома ва ҳарбий кийим-кечаклари олиб қўйилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1