АсосийDunyo

Арманистонда "Мир" карталари операциялари тўхтатилади

'Арманистонда "Мир" карталари операциялари тўхтатилади'ning rasmi

30 мартдан бошлаб Арманистондаги молиявий ташкилотлар Россиянинг "Мир" банк карталари билан операцияларни тўхтатади. Бу ҳақида Zamon.uz хабар бермоқда.

Фақат истисно тариқасида "ВТБ" банкнинг мамлакатдаги шўъбаси "ВТБ Арманистон" томонидангина "Мир" банк карталаридан фойдаланиш давом эттирилади.

Чекловлар жорий йилнинг феврал ойида АҚШ томонидан Россиянинг "Миллий тўлов карталари тизими" ("Мир") операторига нисбатан қабул қилинган санкциялар сабабли киритилмоқда.

Арманистондан ташқари Қозоғистон, Беларус, Венесуэла, Ветнам, Абхазия ва Жанубий Осетияда ҳам "Мир" карталаридан фойдаланишга чекловлар жорий қилинган.

    Бошқа янгиликлар