АсосийJinoyat

7 яшар қиз қариндоши томонидан уриб ўлдирилди

'7 яшар қиз қариндоши томонидан уриб ўлдирилди'ning rasmi

Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида 7 яшар қиз қариндоши томонидан уриб ўлдирилди. Бу ҳақида Бош поркуратура darakchi.uz'га хабар берди.

Қизчанинг ота-онаси иккита қизини Бўка тумани Чўлабод қишлоғида яшовчи қариндошига ишониб Россияга ишлагани кетишган.

Ота-она Россияда ишлаб юрганда уларнинг болалари ҳар куни калтакланади. Васийликка ишониб берилган аёл шу йил 12 март куни қариндошларининг кичик қизини дарс тайёрламаганлиги ва ёлғон гапирганлигини важ қилиб, йўллари ва ёғоч  билан калтаклаб, уриб ўлдириб қўйди.

Аввалига уриб, баданларини кўкартириб, инграб ётган 7 яшар қизчани жойига олиб кириб ётқизиб қўйган. Ярим тунда ҳам қизчанинг овози босилмаганидан кейин чиқиб яна урган. Охири жимиб қолганидан хавотирланиб тез ёрдам чақирган. 

15 март куни туман марказий тиббий бирлашмасида вояга етмаган қизалоқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган. 
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан 12 март куни Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. 

13 март куни куни аёлга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар