АсосийJamiyat

Рейслар ҳафтада икки марта, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади

'Рейслар ҳафтада икки марта, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади'ning rasmi

Кеча, 21 март куни Air Самарканд авиакомпаниясининг биринчи мунтазам рейсини Шарқ марвариди Самарқанд шаҳридан Истанбулга амалга оширди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, Аир Самарканд авиакомпанияси авиарейсининг ишга туширилиши Самарқанд ва қўшни вилоятлар аҳолисига турли йўналишларга тўғридан тўғри саёҳат қилиш, меҳмонларга эса оралиқ манзилларни четлаб ўтиб, Самарқандга ташриф буюриш имкониятини беради. Бу эса ўз навбатида минтақанинг сайёҳлик салоҳиятини кенгайтиради ва савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга ёрдам беради.

Биринчи босқичда рейслар ҳафтада икки марта, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Келгусида мунтазам рейслар Тбилиси, Дубай, Жидда ва Туркиянинг бир қатор шаҳарларига амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар