1

Путин Москвадаги терактга изоҳ берди

ДУНЁ 23.03.2024, 22:47
Путин Москвадаги терактга изоҳ берди

Россия президенти Владимир Путин Москва вилояти “Крокус Сити Холл” консерт залидаги терактдан сўнг россияликларга мурожаат қилди.

У терактни қонли ва ваҳшийлик деб атади ҳамда қурбонлар ва жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. У ўнлаб тинч, бегуноҳ одамлар қурбон бўлганини эслади.
Путин 24 мартни Россияда миллий мотам куни деб эълон қилди.

Террорчилар яширинишга уриниб, Украина томон ҳаракат қилишди. Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг чегарадан ўтиб олиши учун ”туйнук” кутиб турган”, деди Путин.

Россия президенти терактдан кейин 11 киши ҳибсга олинганини маълум қилди, аммо уларнинг кимлигини айтмади. Унинг сўзларига кўра, ҳозир асосийси ”қон тўкилиши ортида турганлар”нинг янги жиноятлар содир этишининг олдини олишдир.

”Биз Россияга ҳужумни тайёрлаган ҳар бир шахсни аниқлаймиз ва жазолаймиз”, деди Россия президенти.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Москва яқинидаги ”Крокус Сити Холл”да 22 март куни содир этилган теракт оқибатида 115 киши ҳалок бўлган. 

Концерт зали вайроналарини тозалаш ишлари давом этмоқда, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Тергов қўмитаси теракт ҳақидаги модда бўйича жиноий иш қўзғатди.

Москвада дам олиш кунларига белгиланган барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.

Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

– Дам олиш кунлари Москвадаги барча спорт, маданий ва бошқа оммавий тадбирларни бекор қилишга қарор қилдик. Ушбу чорани тўғри тушунишингизни сўрайман, – деб ёзган Собянин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1