"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-23° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.






