Пойтахтда очиқ ҳавода сайр қилиш, деразаларни очиб, уй ҳавосини алмаштириш тавсия этилмоқда.
Тошкентнинг катта қисмида соат 09.00 ҳолатига ҳаво сифати "яшил" даражада тоза муҳитни тақдим этмоқда.

"Шимоли-ғарб яъни тоғ томондан эсаётган шамол омили бугун Олмазор туманида ҳам ҳаво сифатини яхшилаган. Шимолдан қозоқ томондан шамол эсиш омили мавжуд эмас.
Пойтахтнинг жануби ва жануби-ғарбида ҳаво сифати "сариқ" даражага эга. Бу, у даражада хавфли ифлосланиш эмас", дейди мутахассис





