1

Теракт туфайли “Crocus”га етказилган зарар миқдори маълум қилинди

ДУНЁ 24.03.2024, 10:10
Теракт туфайли “Crocus”га етказилган зарар миқдори маълум қилинди

Теракт туфайли “Crocus” компаниясига етказилган зарар миқдори 11,4 миллиард рублга етиши мумкин. Тахминий суммани РИА Новости Савдо марказлари иттифоқи вице-президенти Марат Манасянга таяниб эълон қилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, теракт вақтида Ситига етказилган зарар ҳар квадрат метр учун 250-300 минг рублни ташкил қилади, деди Манасян. Концерт залининг майдони 38 минг квадрат метрни ташкил қилади. Шундай қилиб, зарар 9,5-11,4 миллиард рублга етиши мумкин.

Манасяннинг таъкидлашича, “Crocus” мукаммал жиҳозланган ва Россия пойтахтидаги энг яхши концерт масканларидан бири. "Шунингдек, шикастланган асбоб-ускуналар ва концерт жиҳозлари учун ҳам реставрация зарур бўлади", деган у ва параллел импорт орқали Россияга кўплаб жиҳозларни олиб киришга тўғри келишини таъкидлаган.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, тиклаш камида ўн ой давом этади. 

Аввалроқ, москвалик тадбиркорлар жабрдийдаларга ёрдам кўрсатиши маълум қилишган эди. Улар дам олиш кунларидан тушган маблағни уларга ёрдам бериш учун сарфлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1