1

Россиядаги теракт иши бўйича яна уч нафар айбланувчи ҳибсга олинди

ДУНЁ 25.03.2024, 22:39
Россиядаги теракт иши бўйича яна уч нафар айбланувчи ҳибсга олинди

25 март куни Москванинг Басманний суди тергов талабига биноан Крокусдаги теракт бўйича жиноий иш бўйича учта айбланувчини ҳибсга олди.

Ака-ука Диловар ва Аминхон Исломовлар ҳамда уларнинг отаси Исроил  уюшган гуруҳ таркибида (Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси 3-қисми "б" банди) одам ўлимига олиб келган террорчилик хуружини содир этганликда айбланмоқда. Диловар ва Аминхон Исломовларга аллақачон айблов эълон қилинган, уларнинг отаси гумонланувчи сифатида қолмоқда.

Исломовлар оиласи Тверда яшайди ва ишлайди. 23 ёшли Диловар Исломов террорчилар Крокусни тарк этган  автомобилнинг эгаси ҳисобланади. Терактдан бир неча соат ўтгач, у тахминан бир ҳафта олдин машинасини хотинининг укасига сотганини айтган.

Диловар ва унинг 33 ёшли акаси Аминхоннинг сўзларига кўра, Тергов қўмитасига ўзлари келган. “Машинамни кўрганимиздан кейин, ўзимиз келдик”, дейди Диловар Исломов. Аминхон Исломов судяга “Мен айбсизман”, деб жавоб берган.

Бир кун аввал суд терактнинг бевосита иштирокчиси деб топилган тожикистонлик тўрт нафар шахсни ҳибсга олди. Улардан икки нафари айбини тан олган.

Суд залидан олинган сурат ва видеоларга қараганда, айбланаётганлар ҳибсга олингандан кейин қийноққа солинган. Улардан бирининг бўйни пакет билан ўралган, иккинчиси қўлга олинганда хавфсизлик кучлари томонидан кесиб ташланган қулоғи боғланган. Учинчи айбланувчи судга тиббий аравада ва катейтер билан олиб келинган. У суд мажлисида  муносабат билдирмаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1